Ўзбекистон_Республикаси_Олий_судида_иш_ўрганиш_учун_чақиртирилган

Содержание

Слайд 2


1 ҚИСМ
• КИРИШ
• ИШ ҚЎЗҒАТИШ ВА ИШНИ СУД МУҲОКАМАСИГА ТАЙЁРЛАШ
• СУДНИНГ АЖРИМИ, ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ

1 ҚИСМ • КИРИШ • ИШ ҚЎЗҒАТИШ ВА ИШНИ СУД МУҲОКАМАСИГА ТАЙЁРЛАШ
ВА БАЁННОМАСИ
2 ҚИСМ
• АРИЗАНИ (ШИКОЯТНИ) КЎРМАСДАН ҚОЛДИРИШ ВА ИШ ЮРИТИШНИ ТУГАТИШ
• МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШДА ДАСТЛАБКИ ҲИМОЯ ЧОРАЛАРИ
• СУД АМАЛИЁТИДАН МИСОЛАР

Слайд 3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТИЦИЯСИНИНГ 44-МОДДАСИ.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТИЦИЯСИНИНГ 44-МОДДАСИ.

Слайд 4

МАЪМУРИЙ НИЗО

МАЪМУРИЙ НИЗО

Слайд 5

• Иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини

• Иш қўзғатиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд
юритиш тўғрисидаги кодексининг 4-моддасига мувофиқ, ҳар қандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун маъмурий судга мурожаат қилишга ҳақли.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, судга прокурор, давлат органлари ва бошқа шахслар мурожаат қилишга ҳақли.
Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.

Слайд 6

Судга мурожаат қилиш шакли
Судга мурожаат қилиш: фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки

Судга мурожаат қилиш шакли Судга мурожаат қилиш: фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган
низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги маъмурий ишлар бўйича, шунингдек ушбу кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда – ариза (шикоят) ва илтимоснома шаклида;
Апелляция ва кассация инстанцияси судларига мурожаат этилганда, шунингдек ушбу кодекс ҳамда бошқа қонунларда назарда тутилган ҳолларда шикоят (протест) шаклида амалга оширилади.
Мурожаат ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар судга электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

Слайд 7

Маъмурий органлар деганда, давлат бошқаруви органлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9

Маъмурий органлар деганда, давлат бошқаруви органлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9
декабрдаги
ПФ-3358-сонли фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатида кўрсатилган вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, марказлар, инспекциялар) ва уларнинг ҳудудий органлари, жойлардаги ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, маъмурий-бошқарув ваколати берилган бошқа ташкилотлар ва махсус ташкил этилган комиссиялар тушунилади.
Маъмурий органлар мансабдор шахслари деганда, ҳокимият вакили вазифасини бажаридган ёхуд мазкур органларда маъмурий-бошқарув (ташкилий-фармойиш бериш) вазифасини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар тушунилади.

Слайд 8

Манфаатдор шахс деганда, маъмурий органнинг қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлиги)

Манфаатдор шахс деганда, маъмурий органнинг қарори ёки унинг мансабдор шахси ҳаракати (ҳаракатсизлиги)
қаратилган фуқаро ёки юридик шахс ёхуд бундай қарор, ҳаракат (ҳаракатсизлик) ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл этган бошқа шахс тушунилади.
Қарор деганда, маъмурий орган ёки унинг мансабдор шахси томонидан якка ёки коллегиал тарзда қабул қилинган ва муайян ҳуқуқий оқибат туғдирувчи ҳужжат тушунилади.
Маъмурий органлар ва улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари деганда, қарор шаклида ифодаланмаган бўлса ҳам, бироқ манфаатдор шахслар ҳуқуқлари ва эркинликларини бузилишига олиб келган ёки уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари амалга оширилишига тўсқинлик қилган юридик аҳамиятга эга фармойишлар тушунилади.
Ҳаракатсизлик деганда, маъмурий орган ёки унинг мансабдор шахси зиммасига норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар (лавозим йўриқномалари, низомлар, регламентлар, буйруқлар) билан юклатилган мажбуриятни бажармаслик тушунилади.

Слайд 9

Иш қўзғатиш асослари
Суд:
1) манфаатдор шахсларнинг;
2) прокурорнинг;
3) давлат органлари ва бошқа шахслар юридик

Иш қўзғатиш асослари Суд: 1) манфаатдор шахсларнинг; 2) прокурорнинг; 3) давлат органлари
шахслар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қонун бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолларда, шу давлат органларининг ва бошқа шахсларнинг аризалари бўйича иш қўзғатади.

Слайд 10

Вакиллар орқали иш юритиш
Судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг қонунчиликда ёки таъсис ҳужжатларида

Вакиллар орқали иш юритиш Судда юридик шахсларнинг ишларини уларнинг қонунчиликда ёки таъсис
берилган ваколатлар доирасида ҳаракат қиладиган органлари ва (ёки) уларнинг вакиллари юритади.
Фуқаролар ўз ишларини судда шахсан ўзлари ва (ёки) вакиллари орқали юритишга ҳақлидир. Фуқаронинг ишда шахсан иштирок этиши уни иш бўйича вакилга эга бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Вакилнинг ваколатларини расмийлаштириш
Вакилнинг ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада кўрсатилган бўлиши керак.
Фуқаролар томонидан бериладиган ишончномалар нотариуслар ёки нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахслар томонидан тасдиқланади.
Давлат бошқаруви органларининг, мансабдор шахснинг вакиллари тегишли орган раҳбарининг ёки мансабдор шахснинг имзоси билан бериладиган ишончнома бўйича иш олиб боради.

Слайд 11

Пленум қарорида - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата

Пленум қарорида - Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари палата
аъзоси манфаатларини кўзлаб берган аризага (шикоятга) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик фаолияти субъекти ўртасида тузилган аъзолик тўғрисидаги шартнома илова қилиниши лозим. Мазкур талабга риоя қилинмаганда ариза (шикоят) МСИЮтК 134-моддаси 1-қисмининг 3-бандига асосан қайтарилади, бу ҳолат ариза (шикоят) иш юритишга қабул қилинганидан кейин аниқланса, ариза (шикоят) кўрмасдан қолдирилади (МСИЮтК
105-моддаси 2-қисми)

Слайд 12

Аризанинг (шикоятнинг) ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориш
Аризачи ариза (шикоят)

Аризанинг (шикоятнинг) ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориш Аризачи ариза
бераётганда жавобгарга ва учинчи шахсларга аризанинг (шикоятнинг) ва унга илова қилинган, уларда бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориши шарт.
Аризага (шикоятга) илова қилинадиган ҳужжатлар
Аризага (шикоятга) қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади:
1) белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи тўланганлигини, агар бу ушбу тоифадаги ишлар учун қонунда назарда тутилган бўлса;
11) белгиланган тартибда ва миқдорда почта харажатлари тўланганлигини;
2) аризанинг (шикоятнинг) ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ҳамда учинчи шахсларга юборилганлигини;
3) арз қилинган талабларга асос бўлган ҳолатларни;
4) аризани (шикоятни) имзолаш ваколатини, агар у вакил томонидан имзоланган бўлса.

Слайд 13

Аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва

Аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш тартиби ва
муддатлари
Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, судья аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги, қабул қилишни рад этиш ёхуд қайтариш ҳақидаги масалани ариза (шикоят) судга келиб тушган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай якка тартибда ҳал қилади.
Аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш, қабул қилишни рад этиш ёки қайтариш тўғрисида ажрим чиқарилади, унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга у чиқарилгандан кейинги кундан кечиктирмасдан юборилади.
Аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш
Судья ушбу Кодексда назарда тутилган талабларга риоя этган ҳолда берилган аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиши ва иш қўзғатиши шарт.
Судья ушбу Кодекс 130-моддаси биринчи қисмининг 1 ва
3-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган аризани, агар аризага давлат божини тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш тўғрисидаги ёки аризачида мавжуд бўлмаган далилларни талаб қилиб олиш ҳақидаги илтимосномалар илова қилинган ҳамда бу илтимосномалар қаноатлантирилган бўлса, иш юритишга қабул қилишга ва иш қўзғатишга ҳақли.
Судьянинг ушбу Кодекс 130-моддаси биринчи қисмининг 1 ва 3-бандларида назарда тутилган талабларни бузган ҳолда берилган аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда асослантирилган бўлиши керак.

Слайд 14

Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш
Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқаради,

Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш Судья ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқаради,
унда ўзи ҳамда ишда иштирок этувчи шахслар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар, ушбу ҳаракатлар амалга оширилиши керак бўлган муддатлар, суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи кўрсатилади.
Судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлари аризани (шикоятни) иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисидаги ажримда баён этилиши мумкин.

Слайд 15

Суд ҳужжатлари
Суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор шаклидаги суд ҳужжатларини қабул қилади.
Биринчи

Суд ҳужжатлари Суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор шаклидаги суд ҳужжатларини қабул
инстанция судида ишни мазмунан кўриш натижалари бўйича ҳал қилув қарори, қарор қабул қилинади.
Апелляция, кассация шикоятларини (протестларини) кўриш натижалари бўйича апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан қарорлар қабул қилинади.
Иш мазмунан ҳал этилмасдан қабул қилинадиган суд ҳужжатлари ажримлар шаклида чиқарилади.

Слайд 16

Ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг умумий қоидалари
Ҳал қилув қарорини қабул қилиш
Суд ишни

Ҳал қилув қарорини қабул қилишнинг умумий қоидалари Ҳал қилув қарорини қабул қилиш
мазмунан кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан қабул қилади.
Суднинг ҳал қилув қарори суд муҳокамаси тугаганидан кейин қабул қилинади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний ва асослантирилган бўлиши керак. У суд мажлисида текширилган далилларгагина асосланган бўлиши мумкин.

Слайд 17

Ҳал қилув қарори қабул қилинишининг сир тутилиши
Суднинг ҳал қилув қарори алоҳида хонада

Ҳал қилув қарори қабул қилинишининг сир тутилиши Суднинг ҳал қилув қарори алоҳида
(маслаҳатхонада) қабул қилинади.
Иш ҳайъатда кўриб чиқилаётганда ҳал қилув қарори судьялар маслаҳати сирини сақлаш таъминланадиган шароитларда, суд мажлисида иштирок этаётган судьялар томонидан кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Суд ҳал қилув қарорини қабул қилаётган маслаҳатхонада фақат ишни кўриб чиқаётган суд таркибига кирадиган судьялар бўлиши мумкин. Ушбу хонага бошқа шахсларнинг кириши, шунингдек суд таркибига кирмайдиган шахслар билан мулоқотда бўлишнинг бошқа усуллари тақиқланади.
Судьялар ҳал қилув қарорини қабул қилиш чоғидаги муҳокама мазмуни тўғрисидаги, суд таркибига кирган айрим судьяларнинг нуқтаи назари ҳақидаги маълумотларни бирор-бир шахсга хабар қилишга, судьялар маслаҳати сирини бошқа усулда ошкор қилишга ҳақли эмас.

Слайд 18

Ҳал қилув қарорини тузиш
Ҳал қилув қарори суд мажлисида раислик қилувчи ёки ишни

Ҳал қилув қарорини тузиш Ҳал қилув қарори суд мажлисида раислик қилувчи ёки
кўраётган суд таркибининг бошқа судьялари томонидан алоҳида ҳужжат тарзида ёзма шаклда тузилади.
Ҳал қилув қарори судья томонидан имзоланади, иш ҳайъат томонидан кўрилган тақдирда эса, ҳал қилув қарорини қабул қилишда иштирок этган барча судьялар, шу жумладан алоҳида фикрга эга бўлган судьялар томонидан имзоланади.
Ҳал қилув қарори бир нусхада тузилади ва ишга қўшиб қўйилади.

Слайд 19

Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин суднинг ҳаракатлари
Ҳал қилув қарорини ўқиб

Ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин суднинг ҳаракатлари Ҳал қилув қарорини ўқиб
эшиттириш
Суднинг ҳал қилув қарори суд раислик қилувчи томонидан муҳокамаси тугалланган суд мажлисининг ўзида ўқиб эшиттирилади.
Суд муҳокамаси тугалланган суд мажлисида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг фақат хулоса қисми ўқиб эшиттирилади.
Ҳал қилув қарорининг ўқиб эшиттириладиган хулоса қисми ҳал қилув қарорини қабул қилишда иштирок этган барча судьялар томонидан имзоланиши ва ишга қўшиб қўйилиши керак.
Ҳал қилув қарорини тўлиқ ҳажмда тузиш ва имзолаш беш кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирилиши мумкин.
Суд мажлисида раислик қилувчи ҳал қилув қарори ўқиб эшиттирилганидан кейин ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан қачон танишишлари мумкинлиги, уни ишда иштирок этувчи шахсларга юбориш тартибини, шунингдек ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартибини тушунтириб беради.

Слайд 20

Суд ажрими ва қарори
Ажрим чиқариш
Суд ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда ажрим чиқаради.
Ушбу

Суд ажрими ва қарори Ажрим чиқариш Суд ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда
Кодексда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳолларда, ажрим алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқарилади.
Мураккаб бўлмаган масалаларни ҳал этиш чоғида суд ажримни ўз жойида чиқариши мумкин. Бундай ажрим суд мажлисининг баённомасига киритилади. Ажримлар чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.

Слайд 21

Ажримнинг мазмуни
Алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқариладиган ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
1) суднинг номи,

Ажримнинг мазмуни Алоҳида суд ҳужжати тарзида чиқариладиган ажримда қуйидагилар кўрсатилиши керак: 1)
ишнинг рақами, ажрим чиқарилган сана, суд таркиби, суд мажлиси котиби, низо предмети;
2) ишда иштирок этувчи шахсларнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми);
3) ажрим чиқарилаётган масала;
4) суднинг хулосаларига олиб келган асослар ҳамда суд амал қилган қонунлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари;
5) кўриб чиқилаётган масала бўйича хулоса;
6) агар қонунда назарда тутилган бўлса, ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддати.
Ажримни ўқиб эшиттириш
Суд мажлисида чиқарилган ажрим раислик қилувчи томонидан ўша суд мажлисининг ўзида ўқиб эшиттирилади.

Слайд 22

Ажримни ижро этиш
Агар қонунда ёки суд томонидан бошқа муддат белгиланмаган бўлса, суднинг

Ажримни ижро этиш Агар қонунда ёки суд томонидан бошқа муддат белгиланмаган бўлса,
ажрими дарҳол ижро этилади.
Ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) тартиби ва муддатлари
Суднинг ажрими устидан ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек ажрим ишнинг келгусидаги ҳаракатига тўсқинлик қилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қароридан алоҳида тарзда шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Бошқа ажримлар устидан апелляция шикояти (протести) берилмайди, лекин бу ажримларга қарши эътирозлар суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятига (протестига) киритилиши мумкин.
Агар ушбу Кодексда бошқа муддат белгиланмаган бўлса, ажрим чиқарилган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда унинг устидан шикоят (протест) берилиши мумкин.

Слайд 23

Хусусий ажрим
Ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор

Хусусий ажрим Ишни кўриш чоғида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг,
шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақли.
Хусусий ажрим билан суд тегишли органдан ёки мансабдор шахсдан қонунчилик ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани ўзларининг ваколатига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилиши мумкин.
Хусусий ажрим тегишли давлат органларига ва бошқа органларга, юридик шахсларга, мансабдор шахсларга юборилади, улар кўрилган чоралар тўғрисида бир ойлик муддатда судга хабар қилиши шарт.
Хусусий ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Агар суд низони кўраётганида шахсларнинг хатти-ҳаракатларида жиноят аломатларини аниқласа, у жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун бу ҳақда тегишли материалларни илова қилган ҳолда прокурорга хабар қилади.

Слайд 24

Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш
Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш асослари
Суд қуйидаги ҳолларда аризани (шикоятни)

Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш асослари Суд қуйидаги ҳолларда
кўрмасдан қолдиради, агар:
1) фуқаролик ишлари бўйича суд, маъмурий суд иш юритувида айни бир шахслар ўртасидаги, айни бир предмет тўғрисидаги ва айни бир асослар бўйича низо юзасидан иш мавжуд бўлса;
2) ариза (шикоят) имзоланмаган бўлса ёки уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан ёхуд мансаб мавқеи ёки фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари кўрсатилмаган шахс томонидан имзоланган бўлса;
3) аризачи биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса;
4) аризачининг манфаатларини кўзлаб прокурор, давлат органи ва бошқа шахс томонидан арз қилинган талабдан аризачи воз кечган бўлса.

Слайд 25

Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш тартиби
Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Суд

Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш тартиби Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим
ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Ажримнинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади.
Аризани (шикоятни) кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим устидан шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Имя файла: Ўзбекистон_Республикаси_Олий_судида_иш_ўрганиш_учун_чақиртирилган.pptx
Количество просмотров: 33
Количество скачиваний: 0