Слайд 2РЕЖА:
Ҳуқуқни тушунишдаги плюрализм
Легизм ва унинг моҳияти
Юснатурализм ва унинг мазмуни
Юридик либертаризм
Ҳуқуқ ва қонунни
фарқлаш
Юридик онтология, гносеология ва аксиология муаммолари
Либертар ҳуқуқни тушуниш шароитида ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусиятлари
Слайд 3ҲУҚУҚНИ ТУШУНИШ
Ҳуқуқни тушуниш – бу ҳуқуқни билиш, уни идрок этиш ва унга
муайян муносабатда бўлишни ўз ичига олувчи инсоннинг мақсадга йўналтирилган фикрлаш фаолияти жараёнини ва натижасини ўзида акс эттирадиган, ҳар доим инсон онги билан узвий боғлиқ бўлган ҳамда ҳуқуқ тушунчаси, ҳуқуқ моҳияти, ҳуқуқнинг ижтимоий қиймати каби таркибий элементлардан таркиб топган илмий категориядир.
Слайд 5ЛЕГИЗМ
Легизм - ҳуқуқни давлат амри, мажбурий қоидалар деб тушунишдир. Легизм ҳуқуқни авторитар
тушунишнинг норматив ифодасидир (Гоббс ва б.) Улар ҳуқуқ ва қонунни тенглаштирадилар, ўз эътиборини амалдаги (позитив) ҳуқуққа қаратадилар.
Легистлар ҳуқуқнинг моҳияти, ғояси, қиймати каби тушунчаларни хом хаёл, қуруқ гап деб инкор қиладилар. Шу боисдан ҳам улар табиий ҳуқуқ назариясини уларнинг доимий танқид остига олишади.
Слайд 6ЮРИДИК (АНТИЛЕГИСТИК)ТИПИ
Ҳуқуқни тушунишнинг юридик типи учун, аксинча, ҳуқуқ ва қонун (позитив ҳуқуқ)ни
фарқлашнинг у ёки бу варианти характерли ҳисобланади. Бунда ҳуқуқ деганда қонун ўрнатувчи (давлат) ҳокимиятининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган объектив ҳодиса тушунилиб, бу ҳодиса бошқа ижтимоий ҳодисалардан ўзининг объектив табиати ва хусусияти, ўз моҳияти, фарқловчи тамойили (алоҳида ижтимоий регулятор сифатида) билан фарқланади.
Слайд 7Ҳуқуқни тушунишнинг юридик (антилегистик) типи доирасида икки турли ёндошув фарқланади:
Слайд 8юснатурализм
позитив ҳуқуққа қарама-қарши қўйилувчи табиий ҳуқуқни тан олишга асосланган табиий-ҳуқуқий ёндошув
Табиий
ҳуқуқ ғоялари тарафдорлари учун табиий ҳуқуқ - бу объектив борлиқ - худо ёки инсон табиатига боғлиқ ягона, ҳақиқий, бошланғич ҳуқуқдир, у ўзида одиллик, ахлоқийлик, адолат ғояларини мужассам этади. Улар позитив ҳуқуққа табиий ҳуқуқдан четга чиқувчи, сунъий тарзда ўрнатилган ҳуқуқ деб қарайдилар. Бундай ёндошувга кўра, ҳуқуқ ҳақиқий маънода бу айнан ва фақат табиий ҳуқуқдир.
Слайд 9Юснатурализм ва унинг мазмуни
Юснатурализм (табиий-ҳуқуқий ёндошув)га кўра ҳуқуқ ўз моҳияти, табиати ва
мазмунига кўра, табиий ҳуқуқдир. Бироқ, табиий ҳуқуқнинг ўзи нима деган саволга турли табиий-ҳуқуқий концепциялар турлича жавоб берадилар.
Табиий-ҳуқуқий таълимотлар тарихи табиий ҳуқуқ (ва улар тушунчалари)нинг плюрализмини акс эттиради, бунда ўзаро рақобатлашувчи таълимотлардан ҳар бири табиий ҳуқуқни ўзига хос тушунишга нисбатан ўз қарашларининг ҳаққонийлигига даъвогарлик қилиб келади.
Слайд 10юридик либертаризм
Либертар-юридик ҳуқуқни тушунишга кўра, ҳуқуқ - бу ҳуқуқ субъектларининг формал тенглиги
принципи билан белгиланувчи тенглик, эркинлик ва адолат муносабатларининг шаклидир. Қаерда формал тенглик принципи (ва уни конкретлаштирувчи норма) мавжуд бўлса, ўша ерда ҳуқуқ, муносабатларнинг ҳуқуқий шакли ҳам мавжуд. Ҳуқуқ принципи сифатида формал тенглик ҳуқуқнинг фарқлантирувчи хусусияти ва ўзига хос белгиси, ҳуқуқий асос ҳамдир. Ҳуқуқда формал тенглик принципи унинг моҳиятий жиҳати ҳисобланади. Ушбу принципдан ташқарига чиқувчи ва унга қарама-қарши бўлган ҳамма нарса ноҳуқуқий ва ҳуқуққа зид ҳисобланади.
Слайд 11ФОРМАЛ ТЕНГЛИК ПРИНЦИПИ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Слайд 12Легизм ва унинг моҳияти
Ҳуқуқни легистик тушуниш асосида ҳуқуқни давлатнинг буй-руғи, мажбурий қоидалари,
расмий ҳокимият томонидан ўрнатилган мажбурий нормалар тизими сифатида тушуниш ётади.
Юридик позитивизмнинг қарор топиши ва ривожланиши буржуа тузумининг ғалабаси ва мустаҳкамланиши, давлат ролининг ортиши ва бундай шароитларда ҳуқуқ манбалари тизимида давлат меъёрий ҳужжатларининг аҳамияти ва салмоғининг ошиб бориши билан боғлиқ.
Слайд 13Легизм
Бундай қарашлар ХIХ асрда Англияда Д.Остин, Ш.Амос, Германияда Б.Виндшайд, К.Гербер, К.Бергбом, П.Лабанд,
А.Цительман, Францияда Кабанту, Россияда Е.В.Васьковский, А.Х.Гольмстен, Д.Д.Гримм, С.В.Пахман, Г.Ф.Шершеневич ва бошқалар томонидан ривожлантирилган. ХХ асрда бу ёндошув “юридик позитивизм”даги В.Д.Катковнинг “умумий тилшунослик билан ислоҳ қилинган юриспруденция”, Г.Кельзеннинг “ҳуқуқ ҳақидаги соф таълимот”, Г.Хартнинг “ҳуқуқ концепцияси” каби йўналишларда ўз ифодасини топган.
Слайд 14ЛЕГИЗМ
Аксиологик жиҳатдан легизм - ҳуқуқ билан қонун (позитив ҳуқуқ)ни тенглаштириш ва қонун
чиқарувчи билан қонунга боғлиқ бўлмаган ҳуқуқнинг объектив хусусиятларини инкор қилиш туфайли моҳиятан ҳуқуқий қадриятларни рад этади ва фақат қонун (позитив ҳуқуқ)нинг қийматини тан олади. Бунда позитивистлар тан оладиган қонун (позитив ҳуқуқ)нинг “қиймати” аслида ўзининг асл қиймат мазмунидан маҳрум қилинади.