Инглиз ва ўзбек тилларидаги антономазияларнинг. Лексик - cемантик ҳамда лингвопоэтик тадқиқи

Содержание

Слайд 2

Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион ривожланиш

Бугун биз давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан янгилашга қаратилган инновацион
йўлига ўтмоқдамиз. Илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, бунинг учун зарур молиявий ресурсларни сафарбар этиш, ушбу жараёнда иқтидорли ёшлар иштирокини, ижодий ғоя ва ишланмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаси эътиборимиз марказида бўлади. 

Слайд 7

Лексик маъно илмий адабиёт ва тадқиқотларда бош маъно ва ҳосила маъно,

Лексик маъно илмий адабиёт ва тадқиқотларда бош маъно ва ҳосила маъно, тўғри
тўғри маъно ва ясама маъно, тўғри маъно ва кўчма маъно, турғун маъно ва эркин маъно, номинатив (номловчи) маъно ва фигурал (мажозий) маъно каби бирикмалар билан атаб келинмоқда. Бу терминлар айни бир ҳодисани турлича ифодалайди, холос. Моҳиятан улар бир воқеликни акс эттиради.

Слайд 8


Кўчма маъно ўхшатиш, муболаға ва киноя асосида сўзни бошқа маънода қўлланиши

Кўчма маъно ўхшатиш, муболаға ва киноя асосида сўзни бошқа маънода қўлланиши натижасида
натижасида ҳосил бўлади, у тилнинг тараққиёти натижасида юзага келади. Бунда борлиқдаги нарса­-ҳодиса, белги­-хусусият, ҳаракат­ҳолатнинг номи маълум бир асосга кўра бошқа нарса­ҳодиса, белги­-хусусият, ҳаракат-­ҳолатнинг номи сифатида қўлланади.

Слайд 9


Шекспир ўз шеърий асарларида антономазилардан маҳорат билан фойдаланганлардан биридир. Бунга мисол

Шекспир ўз шеърий асарларида антономазилардан маҳорат билан фойдаланганлардан биридир. Бунга мисол сифатида
сифатида қуйидагиларни ҳавола этамиз:
Than when I first my wedded mistress saw,
Bestride my threshold. Why, thou Mars, I tell thee.
Таржимаси:
Икков кўришганимиздан шодман нақадар!
Ешитгил Марс, биз яширин тўпладик лашкар.

Слайд 10

Шеърий парча мазмунидан англашиладики, Aвфидий ўзининг собиқ рақибини унинг жасоратларини ҳурмат қилганлиги

Шеърий парча мазмунидан англашиладики, Aвфидий ўзининг собиқ рақибини унинг жасоратларини ҳурмат қилганлиги
учун уруш худосининг номи билан атайди, яъни душманнинг номини тилга олмасдан уни уруш худоси – Марс номи билан атайди. Бу билан Aвфидий ўз душманида худоларга хос жасурлик ва енгилмас куч хусусиятлари борлигини эътироф этади.

Слайд 11

Жаҳоннинг буюк шоири ҳазрат Алишер Навоийнинг адабий-бадиий асарларида қўлланган антономазиялар ўзбек халқининг

Жаҳоннинг буюк шоири ҳазрат Алишер Навоийнинг адабий-бадиий асарларида қўлланган антономазиялар ўзбек халқининг
тарихи, маданияти ва адабиётини тўлиқ ўзида акс эттиради, десак асло муболаға этмаган бўламиз. Шунга кўра унинг асарларидаги мазкур кўчим турини аниқлаш, шаклланиш манбалар ва мазмун-моҳиятини очиб бериш ҳамда уларнинг вазифаларини белгилаш катта аҳамиятга эга.

Слайд 12

Қуйидаги мисолга эътиборингизни қаратамиз.
Қачонким зоҳир этсанг «танзиъ -ул -мулк»,
Сикандарнинг бўлуб мағлуби

Қуйидаги мисолга эътиборингизни қаратамиз. Қачонким зоҳир этсанг «танзиъ -ул -мулк», Сикандарнинг бўлуб мағлуби Доро. [Навоий, 15]
Доро.
[Навоий, 15]

Слайд 13

Мазкур байтнинг мазмуни шундайки, ёмонликларингни намоён этиб, очиқ-ошкор юзага чиқарсанг, билиб

Мазкур байтнинг мазмуни шундайки, ёмонликларингни намоён этиб, очиқ-ошкор юзага чиқарсанг, билиб қўйки,
қўйки, Искандардан шармандаларча мағлуб бўлган Доро каби бўласан. Тарихий манбаларда келтирилишича, Доро қадимги Эрондаги ахоманийлар сулоласига мансуб подшоҳлар бири бўлган ва милоддан аввалги 522-331 йилларда ҳукмронлик қилган. Ахоманийлар сулоласининг энг охирги подшоси Доро III (Кодоман) юнон ҳукмдори Искандар Зулқарнайн билан бўлган жангда (мил. ав. 331) мағлубиятга учрайди ва Шарқий Эронга қочади. У ерда ўз амалдорларидан бири, Бақтрия сатрапи (ҳокими) Бесс томонидан ваҳшийларча ўлдирилади. Алишер Навоий мазкур байтида ана шу тарихий шахс ва воқеага ишора этган.

Слайд 14

Хулоса

Антономазиялар бадиий асарларда ғоявий, тавсифий, номинатив, эстетик, услубий, экспрессивлик, рамзий каби

Хулоса Антономазиялар бадиий асарларда ғоявий, тавсифий, номинатив, эстетик, услубий, экспрессивлик, рамзий каби
вазифаларни бажариши билан бирга, нутқда муайян кишининг аниқ тасаввури, руҳий оламини, у хусусда ахборот, маълумот бериш функциясини ҳам бажаради. Антономазияларнинг воқеланишида энг муҳим жиҳат шуки, улар матн ёки нутқ жараёнидагина реаллашади, мажозий маъно юкига эга бўлади. Улар ишонарли ва таъсирли восита сифатида нутқ ва тилдаги энг қулай тасвирий усуллардан биридир.
Имя файла: Инглиз-ва-ўзбек-тилларидаги-антономазияларнинг.-Лексик---cемантик-ҳамда-лингвопоэтик-тадқиқи.pptx
Количество просмотров: 41
Количество скачиваний: 0